UZ

Сўнгги янгиликлар

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 2:0 (Матнли трансляция)  30 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

"Динамо": Саиджамол Давлатжонов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди Янгиликлар

"Динамо": Саиджамол Давлатжонов "Пахтакор"га қарши ўйнамайди

Теглар :  ПахтакорДинамо
Олий Лига 18-тури доирасидаги «Динамо» - «Пахтакор» учрашувида Саиджамол Давлатжонов «Динамо»га ёрдам бера олмайди.

Иккинчи даврада «Динамо»нинг сўнгги уч учрашуви – Ўзбекистон Кубоги доираси «Бунёдкор»га қарши ва Олий Лига доирасидаги «Металлург», «Шўртан» билан кечган учрашувларда асосий таркибдан ўрин олган Саиджамол Давлатжонов навбатдаги тур ўйинида майдонга туша олмайди. Тезкор яримҳимоячи «Динамо» сафида «Пахтакор»дан ижара асосида тўп сураётганлиги боис, келишувга биноан унинг ўйинга тушишига рухсат берилмаган.

Ўтган турда «Шўртан»га қарши ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Аднан Ораховац эса ўзининг собиқ жамоасига қарши илк марта майдонга тушиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» - «Пахтакор» ўртасидаги Ёшлар Лигаси доирасида баҳс 17 август пайшанба куни «Олимпия» стадионида соат 16:45 да бошланса, Олий Лига доирасидаги учрашув 18 август куни «Динамо» стадионида соат 18:00 да бошланади. Чипталар ўйингоҳ кассаларида сотилмоқда.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика