“Динамо” олий лигада бешта ўйиндан буён гол ура олмаяпти

Aslanov Jasurbek
18 авг 2017, 23:31
Олий лиганинг 18-турида “Динамо” ўз майдонида голсиз дурангга имзо чекди – 0:0.

Бу билан самарқандликларнинг олий лига беллашувларидаги голсиз сериялари 450 дақиқага етди. Тьюлкин шогирдлари сўнгги марта 13-турда Фарғонада “Нефтчи” дарвозасига  гол (“Нефтчи” – “Динамо” 2:3) киритишга эришишганди. Шундан кейин “динамо”илар кетма-кет бешта ўйиндан буён (“Локомотив”- “Динамо” 2:0, “Динамо”-“Машъал” 0:0, “Динамо”-“Металлург” 0:3, “Шўртан” – “Динамо” 1:0, “Динамо” – “Пахтакор” 0:0) рақиб дарвозасига гол уришнинг уддасидан чиқа олишмаяпти.

“Динамо” 19-турда Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўлади.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia