UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  4 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  2 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3

"Динамо" нинг таркиби жиддий ўзгаради Янгиликлар

"Динамо" нинг таркиби жиддий ўзгаради

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси таркиби иккинчи даврада жиддий ўзгариши кутилмоқда.
Биринчи мавсумни 12 поғонада якунлаган самарқандликлар таркибига бир неча янги ўйинчилар келиб қўшилади. Ҳозирда жамоага "Насаф"дан Мизакамол Камолов, "Қизилқум"дан Олим Навкаров, Фаррух Ҳайдаров, "Шўртан"дан Дилавер Абибуллаев, Обид Жўрабоев, "Пахтакор"дан Илҳом Суюнов, Мурод Холмуҳаммедов, Саънат Шихов каби бир неча маҳоратли ўйинчилар келиб қўшилиши ҳақида хабарлар мавжуд.

Ундан ташқари бугун йиғинни Самарқандда бошлайдиган "Динамо" сафига икки нафар хориждан легионер келиб қўшилиши кутилмоқда. Аввал хабар бериб ўтганимиздек Тошкентдаги йиғинга Иракли Климиашвили келиши мумкин. Жамоани дарвозасига эса Темур Жўраевнинг келиши ойдинлашиб бормоқда.

Легионерлардан Александр Мельничук ва Владимир Киликевичларнинг жамоани тарк этгани ҳақида хабарлар бор. Янги келиб қўшилган легионерлар биттаси Сербиядан бўлса, биттаси Россиядан. Улар ҳақида ҳал тўлиқ маълумот берилмаган. Ундан ташқари жамоа ўз таркибига биринчи лига вакили "Шердор" дан ҳам бир неча футболчини қайтариб олиб келади. Ўтган йилларда "Динамо" шарафини ҳимоя қилган футболчилар ўтган мавсум бошида биринчи лигага жўнатилган эди. Айнан мана шу футболчилардан бир нечтаси яна қайтдиган бўлса, "Динамо" шарафини ярим мавсум ҳимоя қилган бир неча футболчи "Шердор" га бориб қўшилади.

"Динамо" 18 июль куни ОЗТМ стадионида "Шердор" га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бундан ташқари "Пахтакор"га ва "Нефтчи"га қарши ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтиши  режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика