UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  4 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  3 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  6 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  29 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  5 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  4 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  11 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  31 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29

“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди Янгиликлар

“Динамо” грузиялик Антон Толордава билан шартномани бекор қилгани учун товон пули тўлайди

Янги мавсум олдидан Самарқанднинг “Динамо” клуби таркибига грузиялик ҳимоячи Антон Толордавани таклиф этганди.

Футболчини дастлаб кўрикка чақирмоқчи бўлган “Динамо” футболчи келишидан аввал унга тузиладиган шартномани юборади. Футболчи эса ўз навбатида мазкур шартномани имзолайди. 

Сўнгра футболчи Ўзбекистонга келди ва 2024 йил 4 январ куни “Динамо” грузиялик марказий ҳимоячи Антон Толордава билан бир йиллик шартнома имзолаганини эълон ҳам қилганди. Кейинроқ бу хабар клуб ижтимоий тармоқларидан негадир ўчиб кетган. 

Янги мавсумга тайёргарлик доирасида 8 январда “Динамо” Тошкентда назорат учрашуви ўтказди ва “Локомотив” ёшлар таркибига қарши кечган ўйинда Антон Толордава майдонга тушади. Аммо у кўрсатган ўйин Самарқанд жамоаси мураббийлар штабига ёқмайди. “Динамо” 17-29 январ кунлари Абу Даби шаҳрида йиғин ўтказади ва мазкур йиғинга кетиш олдидан ҳаракатлари бош мураббийга маъқул келмаган футболчига жавоб бериб юборилади. 

“Динамо” вакиллари футболчига дастлаб унга юборилган шартномада клубнинг муҳри ва раҳбари имзоси бўлмаганини ва шу сабабли ўша шартнома ҳеч қандай кучга эга эмаслигини билдиришади. Футболчи эса фақатгина кўрикка чақириш нияти бўлса, клуб унга нега шартномани ҳам жўнатганини, қолаверса шартнома клуб томонидан футболчига тақдим этилдими, демак у расмий кучга эга бўлишини билдириб, норози ҳолда ФИФАга мурожаат қилади. 

21 март куни ФИФА Низоларни ҳал қилиш палатаси грузиялик футболчи Антон Толордава ҳамда “Динамо” жамоаси ўртасидаги иш юзасидан қарор чиқарди. Қарорга асосан клуб футболчига шартнома бир томонлама ассосиз бекор қилингани учун 22 минг АҚШ доллари тўлаши лозим. Қарор клубга етказилган кундан бошлаб 45 кун ичида унинг ижроси таъминлаши лозим. Йўқса клубга нисбатан миллий ва халқаро миқёсда трансфер тақиқи белгиланади. 

Ёдингизда бўлса, “Насаф”да ҳам худди шундай ҳолат юз берган ва клубнинг нопрофессионал иш тутиши натижаси Қашқадарё клубига 100 минг долларга  тушганди. Умуман майдонга тушмай товон пули олган футболчи Абделае Диаките эди. “Насаф” 2020 йилги мавсумга тайёргарликни Анталяда ўтказган. Туркия йиғинида франциялик Абделае Диаките кўрикдан ўтган. Диаките мураббийлар штабига мақул келмаган ва унга жавоб бериб юборилган. Бироқ футболчи ўзбек клубининг устидан ФИФАга арз қилган. Анталяда “Насаф” вакиллари Диакитега 1 йиллик шартнома таклиф этишган. Аммо, маълум муддатдан кейин битим бир томонлама бекор қилинганини айтиб, уни кетказиб юборишган. Диаките эса ФИФАга арз қилган. Натижада клуб Абделаенинг ҳисоб рақамига 100 минг доллар атрофида маблағ ўтказиб бериши шарт, деб топилганди. Охир-оқибат “Насаф” клуби вакиллари Абделае Диаките билан тинчлик битими имзолаб, уни пулни бўлиб тўлашга рози қилишганди. Ўзбекистонга хатто қадами етмаган футболчи, клубдаги нопрофессионаллар туфайли жуда катта миқдорда товон олганди. 

Энди худди шундай иш “Динамо”да ҳам такрорланмоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика