UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 03:00Финал: "Барселона" - "Реал" 2:2 (матнли трансляция)  173 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  18 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  59 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1 21:24Айбек Нурбаев: "Тақвим зич, 7 кундан буён сафардамиз"  3

«Динамо» Грузия вице-чемпионини мағлуб этди. Ягона голни Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси урди Янгиликлар

«Динамо» Грузия вице-чемпионини мағлуб этди. Ягона голни Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси урди

«Динамо» жамоаси кеча, 15 февраль куни Қозоғистон чемпионати совриндори «Актобе» клубини мағлуб (3:1) этган бўлса, бугун Грузия вице-чемпиони «Динамо Тблиси»га қарши саф тортди.

Ўйин ўртоқлик мақомида бўлса-да, ҳар икки томон ҳам баҳсга жиддий муносабатда бўлди. Буни ҳар икки томондан ҳам бир нафардан ўйинчи четлатилганидан билса бўлади.

Вадим Абрамов шогирдлари ўйинни ҳужумкор бошлаб, 10-дақиқада Санжар Шоаҳмедовнинг узатмасидан кейин Владимир Козак ҳисобни очди – 1:0.

32-дақиқада рақиб ўйинчиси тезкор қарши ҳужумда Фаррух Икромовни қўполлик билан тўхтатиб қолгач, майдондан четлатилган бўлса, иккинчи бўлимда ёш ҳимоячи Анваржон Файзуллаев иккинчи сариқ карточкани олиб ўйиндан четлатилди. Томонлар келишувига кўра, икки сафар ҳам рақиб сафига бошқа ўйинчи туширилди.

Ўйин давомида Грузия чемпионати кумуш медали соҳибидан устунлигини кўрсатган Самарқанд жамоаси кетма-кет иккинчи кунги ўйинда ҳам ғалабага эришди.

Ўртоқлик ўйини. Туркия, Белек
16 феврал (жума)
«Динамо» (Ўзбекистон) - «Динамо» (Грузия) – 1:0
Гол:
Владимир Козак, 8.
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Душан Мийич, Владимир Козак, Франческо, Францис Нарх, Санжар Шоаҳмедов, Хислат Халилов, Фаррух Икромов, Кожо Жоэл.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Анваржон Файзуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Комил Шарофутдинов, Достон Фотеев, Воҳиджон Оқбўтаев, Дамир Темиров, Ҳумоюнмирзо Иминов, Абубакр Муйдинов, Анвар Ҳожимирзаев, Элнур Саидмурадов, Эммануэл Ягр.



Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика