UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  0 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  17 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  27 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  8

Димитар Бербатов: "Роналду ҳали ҳам футбол маъбуди" Янгиликлар

Димитар Бербатов: "Роналду ҳали ҳам футбол маъбуди"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Димитар Бербатов манкунианликлар форварди Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

"Гарчи ёши футбол учун катта бўлса-да, бу унинг ўйини ва голларига таъсир қилмаяпти. Бу ёшда АПЛда шунча гол уриш - ақлбовар қилмас натижа. У ўзи қилиши керак бўлган ишни қилмоқда - голлар уряпти.

Унинг "Юнайтед" билан шартномаси яна бир йил давом этади. Менимча бу яхши ҳолат. Бироқ унинг жамоада қолиш ёки кетиши ўзига боғлиқ. Қолса ундан хурсанд бўлардим. Балки бу янги бош мураббийнинг хоҳишига ҳам боғлиқдир. Роналду ҳозир ҳам футбол маъбуди. Бундай даража бўлсанг, кўпроқ сенинг хоҳишинг инобатга олинади.

Роналду жамоадан кетса, уни айблаш ноўрин. Ҳар йили ЕЧЛда ўйнасангиз, бунга ўрганиб қоласиз. Бирданига бир турнирда иштирок этмасангиз, буни қабул қилиш қийин бўлади.

Ушбу мавсумдаги ўйинлари орқали Роналдунинг ўзига қандай эътибор беришини кўришимиз мумкин. Роналду йўқдан бор қилишни, иложсиз ишнинг ўзи йўқлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳали ҳам АПЛ даражасидаги футболчи эканлигини исботлади. Одамлар 37 ёшида уни кўп нарсага қодир эмаслигини айтишганди. Улар хато қилишди.

Менимча у ҳали тўхтамайди ва яна бир неча йил футбол ўйнайди", - деди Бербатов.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика