UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  44 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  27 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Дилявер Ваниев: "Пахтакор" маҳорат бобида кучли. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Пахтакор" маҳорат бобида кучли. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор"(1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун бошқача вариантда ўйнамоқчи эдик, чизиқлар орасидаги компактликни ушлай олмадик. "Пахтакор"га қарши бундай ўйнаб бўлмайди. Очко ишлашга умид қилган эдик. Йигитларга эътирозим йўқ. "Пахтакор" маҳорат бобида кучли эди. Аммо, баҳона қилмоқчи эмасман. Учинчи ва тўртинчи голларни ўзимизга ўзимиз олиб келдик. Индивидуал хатолар панд берди. Биринчи голни яна кўриб чиқиш керак, менимча футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди",- дейди Ваниев.

- "Машъал" бугун мағлубиятга учраган бўлсада жамоа ўйинида ижобий томонга ўзгариш бор. Бу ўзгаришни қандай изоҳлай оласиз?

- Йигитлардан ҳаммасини оддийликдан ва бошқатдан бошлашимизни сўрадим. Олдимизга ғалаба қозониш вазифаси қўйилдими ҳимояда тартибли ҳаракат қилиш керак. Шунингдек схемада ўзгариш қилдик. Ўнг қанотда ёш футболчини туширдик. Тўғри тактик жиҳатдан айрим хатоларга йўл қўйди. Лекин, ўйини ёмон эмас. Кейинги учрашувларда туширишни ўйлаб кўрамиз. Ўйинимиз яхши, бироқ нимадир етишмаяпти. 

- Жамоанинг олти ойдан бери маош олмаётгани ҳақида гаплар юрибди. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?

- Аввал ҳам айтгандим. Молиявий томондан муаммоларимиз бор. Бу борада аниқ жавоб бера олмайман, раҳбариятга мурожаат қилганингиз маъқул. Футболчиларни тиклаш қийин. Улар билан муносабатим яхши. Футболчиларга шундай шароитда майдонга тушиб ҳаракат қилишаётгани учун раҳмат айтаман. 

- Бугун майдонда ҳаракат қилган ёш футболчи Абдумалик Норқобиловнинг ўйини ҳақида нима дея оласиз?

- Юқорида ҳам айтиб ўтдим. Уни майдонга туширдим, айнан Машариповга қарши қўйдим. Ёмон таассурот қолдирмади. Машғулотларда ҳам яхши ҳаракат қилмоқда. "Локомотив" билан учрашувда ҳам имконият беришимиз мумкин. Ифеани ва Сирожиддин Қўзиев дисквалификация сабаб қайдномадан ўрин олмади. Никита Павленкода жароҳат бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика