Дилшод Раҳматов: "Ўйлайманки, бу жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинимиз эмас"

Aslanov Jasurbek
24 сен 2021, 21:39
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматов Эронга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Жуда оғир ўйин бўлди. Биз халқимизни, ташриф буюрган мухлисларимизни хурсанд қилмоқчи эдик. Бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, бу жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинимиз эмас. Худо хоҳласа, кейинги мундиалда бундан-да яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман, муҳит ажойиб эди. Мухлисларга ҳам раҳмат. Бизни майдонда, телеэкран қаршисида қўллаб-қувватлаган халқимизга, бизни дуо қилган барчага раҳмат деб қоламан. Ўйин оғир бўлди, ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйдик, Эрон бундай хатоларни кечирмайди, шу қаторида, биз ҳам рақибларимиз хатоларидан максимал фойдаланишга ҳаракат қилдик. Эронликларга кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан", — дейди ўзбекистонлик футзалчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›