

Терма жамоа етакчиси Дилшод Раҳматов олдиндаги мусобақларга тайёргарлик хусусида фикрларини билдириб ўтди.
"Терма жамоа билан 8 июль санасидан машғулотларни бошладик. Бу Жаҳон чемпионати Ўзбекистонга берилгандан кейинги илк йиғинимиз ҳисобланади. Мундиалгача бўлган вақтдан тўғри фойдаланмиз, деб ўйлайман. Яқинда Тожикистонда CAFA турнири бошланади. Кейин саралаш, Осиё ўйинлари бўлади. Бу орқали Жаҳон чемпионатига муносиб тайёрланамиз. Ҳар бир ўйинчи, мураббийлар, раҳбарият жиддий киришган. Машғулотларимиз финал даражасида ўтяпти. Баҳодир Аҳмедов, Нодир Элибоев қолаверса бизга бегона бўлмаган испаниялик мураббий келди. Машғулотлардаги қўлланмаларни олдиндаги ўйинларда фойдаланишга ҳаракат қиламиз", - дейди Дилшод Раҳматов.



