UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  1 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Дилшод Раҳматов: "Колумбия 2 та, Литва 1 та зал билан Жаҳон чемпионати ўтказган бўлса, Ўзбекистонда имконият бундан ҳам кенгроқ" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Колумбия 2 та, Литва 1 та зал билан Жаҳон чемпионати ўтказган бўлса, Ўзбекистонда имконият бундан ҳам кенгроқ"

Сир эмаски, яқинда ФИФА томонидан Ўзбекистонга 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионати ишониб топширилди.

Бу борада терма жамоамизнинг етакчи ўйинчиси Дилшод Раҳматовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Жаҳон чемпионатини Ўзбекистонга берилганлиги ҳақидаги хабарни биринчи ўқиганизда нималар ўтди, қандай фикрлар юзага келди?

- Хабарни ўқиб жуда хурсанд бўлдим. Кўзимга ёш келди, десам муболаға бўлмаса керак. Мураббийларимга қўнғироқ қилиб табрикладик. Ўзбекистонга оддий мусобақа эмас, нуфузли Жаҳон чемпионати мезбонлиги берилди. Бу катта масъулиятлигини ҳис қиляпмиз. Жаҳон чемпионати бекорга Ўзбекистонга берилмаганини исботлашимиз ва кучли тайёргарлик кўришимиз керак. 

- Шу пайтгача Осиё чемпионатларини яхши савияда ўтказганмиз. Нима деб ўйлайсиз, Жаҳон чемпионатини қандай ўтказамиз?

- Тўғри айтдингиз. Осиё чемпионатини ўзимизда 3 маротаба қабул қилганмиз. Биз бу борада етарлича тажрибага эгамиз. Аммо мундиал бошқа даражадаги мусобақа. Бутун дунёдан термалар келади. Ўйлайманки, шароитларимиз етарли. 2016 йил Колумбияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бўлганимизда 2та шаҳарда, 2дона зал билан мусобақа ўтиб кетган. Литвада адашмасам 1та залда ҳамма учрашувлар ўтказилганди. Бизда бундан ҳам имкониятларимиз кенгроқ. Тошкентда "Хумо", "Юнусобод" мажмуаларимиз бор. Вилоятларда янгилари қурилмоқда. Машғулот залларимизда муаммо бўлмайди, деб ўйлайман. Литвада бизга университетни ўртамиёна машғулот зали берилган. Бизда футзалга янада эътибор кучаймоқда. Буни энди биргаликда аъло даражада ўтказамиз. 

- Ўзбекистон мезбон, демак Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз аниқ. Бу нарса олдиндаги мусобақаларда футзалчиларга таъсир қиладими?

- Ундан олдин бизда яқинда CAFA мусобақасида тўп тепамиз. Кейин яна бир нечта яхши жамоалар билан ўртоқлик учрашувлари, саралаш баҳслари, Осиё ўйинлари кутиб турибди. Бу ўйинлар билан Жаҳон чемпионатига тайёрланамиз. Бўшашмаймиз. Босқичма-босқич оптимал ҳолатда етиб келишга ҳаракат қиламиз. Испаниядан биз учун бегона бўлмаган жисмоний тайёргарлик бўийча мураббий келмоқда. Ҳаммаси яхши бўлди. 

- Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди. Рақиблар бу сафар ноодатийми? Енгилдан оғир даражага қараб рақибларга баҳо бера оласизми?

- Олдинлари кўп ҳолларда қуръа бизга қўшниларимизни тақдим қиларди. Энди эса нисбатан кучлироқ жамоалар рақиблик қилади. Ироқ ҳар доим бош оғриқ бўлиб келган. 2016 йил Осиё чемпионатида 3:0 ҳисобида, 2018 йил пенальтилар сериясида ғалаба қозонгандик. Ўтган йили Жаҳон чемпионатига кетишдан олдин Тошкентда ўртоқлик ўйинида қатнашганмиз. Ироқ футзал ўйнашни яхши билади. Уларда Қозоғистон терма жамоасининг собиқ мураббийи Какао ишламоқда. Уни бутун дунёда яхши билишади. Осонликча ўйинни бериб қўймайди. Малайзия ва Камбоджа ҳам ривожланмоқда. Малайзия ўсишга эришганини кўрдим. Камбоджа бироз нотаниш рақиб. 

- Дилшод Раҳматов Жаҳон чемпионатида ўйнайдими? Чунки ўзингизни футзал мактабингиз фаолияти ҳам кетмоқда...

- Худо хоҳласа Осиё ва Жаҳон чемпионатида ўйнаш ниятим бор. Мураббийлар ишонч билдиришса, ҳали ўйнайман. Жаҳон чемпионатидан кейин бир қарорга келишни ўйлаяпман. "Family Team" футзал мактабимизни фаолиятини олиб боряпмиз. Машғулотлар кетмоқда. Фаолиятимга тўсқинлик қилмайдиган йўлини топганмиз. Ёрдамчи мураббийларимиз бор, улар футзал юлдузлари. Бу футзал мактабимиз келажакда кучли футзалчиларни етказиб беришига ишонаман. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика