UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  30 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  15 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15

Дилшод Раҳматов: "Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик"

Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ (3:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз аъзоси Дилшод Раҳматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Ироқ (3:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз аъзоси Дилшод Раҳматов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Қийин ўйин ўтказдик. Ироқ терма жамоаси бош мураббийи бизни алоҳида эътибор билан ўргангани сезилиб турди. Айниқса, биринчи бўлимда бу холат яққол сезилди.

Алоҳида таъкидлаган бўлардим, жамоамиз аъзоси Хусниддин Нишонов бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Айнан унинг ҳаракатлари эвазига урилган голлар жамоамизга ғалаба келтирди. Биз Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдик.

- Ироқ ёки Малайзия. Қайси терма жамоа сизда илиқ таасурот қолдирди?

- Ҳар икки терма жамоанинг ҳам ўзига хос устун томонлари бор. Бироқ Осиёда рейтинг жиҳатдан Ироқ кучлироқ саналади. 

Аслида ҳеч қайси терма жамоани кучсиз санамаган бўлардим. Сабаби бунинг натижасида панд еб қолишимиз мумкин.

- Терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлислар ҳақида фикрларингиз...

- Албатта, биз бутун ўйин давомида уларнинг далдасини ҳис қилиб турдик. Улар учун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Аренага келган ёки телевидение орқали қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика