UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  0 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  0 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  4 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  6 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  16 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6

Дилшод Раҳматов: "Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш"

Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Ўзбекистон ва Эрон футзал терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этилди.

Бунда эронлик футзалчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан кейин Дилшод Раҳматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эрон билан 2016 йил финалда ва кейинги Осиё чемпионатида ўйнагандик. Бугун тенгма-тенг ҳаракат қилдик. Кўриниб турибди уларнинг таркибида ҳам ўзгаришлар бор. Фикримча, Эронда ҳам пандемия сабабли тўхталишлар, ўйинлар кам бўлгани таъсир қилган. Бизда ҳам шундай. Бугун ёмон ҳаракат қилмадик, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз. Бу ўйин бизга Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди. 

Эрон нафақат Осиёда, Жаҳонда ҳам кучли учликдан жой олади. Осиё чемпионати орқали Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни мақсад қилганмиз. Терма жамоамизнинг таркибида ёшлар кўп.  Жароҳат олганлар ҳам бор. Анасхон Раҳматов, Рустам Умаров биз учун катта йўқотиш ҳисобланади. Шунга қарамасдан уларнинг ўрнини босадиган ўйинчилар бор. Терма жамоани оптимал формага кириши ўзимизга боғлиқ. Осиё чемпионатигача бўлган икки ой биз учун етарли бўлади деб ўйлайман",- дейди Дилшод Раҳматов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика