UZ

Сўнгги янгиликлар

00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  7 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  1 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" – "Атлетик". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  13 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  99 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  3 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1

Дилшод Нуралиев: “Панама билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз” Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: “Панама билан ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз”

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ва сардор Отабек Шукуров ўйинолди матбуот анжуманида иштирок этди.
Дилшод Нуралиев мусобақанинг дастлабки ўйинлари ҳақида фикр билдираркан, нафақат жисмонан, руҳан тайёр бўлиш ҳам муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда twitter.com/UzbekistanU17 хабар берди. 

Дилшод Нуралиев: “Биринчи ўйин жуда муҳим. Мусобақани бошлаб олишда ҳаяжонни босиш ва ҳиссиётларни назорат қилиш жуда ҳам муҳим. Бугунги икки ўйинда қайсидир жамоа ўта кучли, ёки ютқазганлар кучсиз деёлмайман. Ким тайёр бўлса, ўша ютди.

Гуруҳда тенг кучли жамоалар йиғилган. Бу ерда яққол устунликка эга, фаворит жамоа йўқ. Панама ҳам ана шундай жамоалардан. Мусобақага келганда ҳеч қачон фалон босқичгача борамиз деб гапиролмайсан. Фақат ғалаба учун ўйнаб, олға юриш керак.

Мақсадимиз Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ўзбек халқининг ишончини оқлаш ва уларга ғалабаларни тақдим этишдир. Турнир аввалида ҳар бир жамоа ғалаба қозонишни истайди. Биз кўп меҳнат қилдик. Ўйлайманки, эртага ҳаммаси яхши бўлади". 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Панама ўртасидаги ўйин 18 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да "Фужайра" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Спорт телеканали орқали жонли равишда эфирга узатилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика