UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  9 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Дилшод Каримов: "Пахтакор" яна ўз академияси тарбияланувчиларига тўлди" Янгиликлар

Дилшод Каримов: "Пахтакор" яна ўз академияси тарбияланувчиларига тўлди"

Бекободда "Металлург"га қарши ўйинда "Пахтакор" сафида 9 нафар академия тарбияланувчиси майдонга тушди.

Асосий таркибда Ҳожиакбар Алижонов (1997), Шаҳзод Азмиддинов (2000), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (2001), Сардор Собирхўжаев (1994), Аббос Файзуллаев (2003) майдонга туширилди. Иккинчи таймда эса Пўлатхўжа Холдорхонов (2003), Беҳруз Асқаров (2003), Диёр Холматов (2002) ва Рустам Турдимуродов (2004) ўйинга қўшилди. Шунингдек, Шаҳзод Раҳматуллаев (2003) ва Абубакир Ашуров (2003) қайдномадан жой олди. Гувоҳи бўлганингиздек, жамоа кеча 20 ўйинчидан иборат қайдномада 11 нафар академия футболчисидан фойдаланди. 

"Мана секин биз истаган жамоа шаклланиб боряпти. Кеча қайд этилган натижа анчадан бери клубимизда бўлмаётганини айтишди. Хурсанд бўлдик, клуб яна ўз академияси тарбияланувчиларига тўлди", – деди жамоа раиси ўринбосари Дилшод Каримов.

Мутахассис сўзида давом этар экан, қуйидагиларни қўшимча қилди:

- Кўпчилик "Пахтакор"ни бошқа жамоалардан келган ўйинчилар эвазига тузилган жамоа дейишга уринмоқда. Фарруҳ Сайфиев, Элдор Суюнов, Одил Ҳамробеков, Санжар Қувватов, Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев ва Достон Ҳамдамов каби футболчилар қонида аллақачон "шерлар" қони оқяпти. Улар айнан бизнинг жамоага келиб янада ўсдилар. "Пахтакор" руҳияти уларнинг, кейинчалик МТЖнинг асосий таркиб ўйинчиларидан бирига айланишларига туртки бўлди. Бу футболчилар академиядан чиқаётган ёш авлодга ўзларининг бой тажрибаларини ўргатяптилар. Черан каби легионерга, менимча, Ўзбекистондаги исталган клуб муҳтож. Бугун қайдномадан 11 нафар футболчи ўрин олган бўлса, мақсадимиз яна икки йилдан кейин улар сонини 15-16 нафарга чиқариш. Бу борада U-21, U-19 ва академиянинг қолган ёшларига ҳомийлар ёрдамида эътиборни кескин оширганмиз. 

Максим Шацких ҳақида:

- Унинг яхши жиҳатларидан бири, клуб академияси тарбияланувчиларининг хизматларидан фойдаланаётгани. Аслида ҳар қандай ривожланаётган клуб, аввало, ўз академиясига эътиборни қаратиш керак.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика