Дилшод Жабборов яна катта футболга қайтди

Narzulla Saydullayev
13 янв 2020, 11:15
Наманганлик таниқли футболчи Дилшод Жабборов яна катта футболга қайтди.

Хабарингиз бўлса керак, Жабборов ўтган йилнинг 1 апрел санасида ЎФА интизом кодексининг 5.52. бандига асосан 2019 йил футбол мавсуми охирига қадар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганди.

35 ёшли футболчи дисквалификация муддати якунига етганидан сўнг яна “Сурхон” таркибида шуғулланишни бошлади. Бундан кўриниб турибдики, Дилшод Жабборов ҳозирча бутсаларини михга илмоқчи эмас.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia