UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  1 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Футболдан четлатилган футболчи билан алоқага чиқдик Янгиликлар

Футболдан четлатилган футболчи билан алоқага чиқдик

Кеча ЎФА расмий сайти "Навбаҳор" ва "Сурхон" жамоаларининг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжонов, "Навбаҳор"да ишлаган ва айни пайтда "Сурхон"да фаолият юритаётган Шерзод Шарипов ҳамда собиқ "Навбаҳор" футболчиси, ҳозирда "Сурхон"да тўп тепаётган Дилшод Жабборов маълум муддатга футболдан четлатилганини эълон қилди.

"ЎФА Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси томонидан Илҳом Мўминжоновнинг фаолиятига қонуний баҳо бериш мақсадида у билан бирга фаолият олиб борган футболчилар ва расмий шахслар суҳбатга чақирилди ҳамда улар билан суҳбатлар ўтказилди.

ЎФА Этика қўмитаси тақдим қилинган ҳужжат ва даллиларни ўрганиб чиқиб, бугун 1 апрель куни ЎФА биносида якуний йиғилишини ўтказди. Кун тартибидаги масала юзасидан ЎФАнинг Футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси томонидан ишга оид тақдим этилган маълумотлардан ҳамда Интизом ва одоб-ахлоқ (этика) қўмитасининг билдирган фикр ва мулоҳазаларидан келиб чиқиб, йиғилиш қарор қилди:

- “Сурхон” ПФК жамоаси сардори Жабборов Дилшод “Навбаҳор лочинлари” ПФКнинг собиқ бош мураббийси Мўминжонов Илҳомга 2017 йил мавсумида келишилган ўйинларни ташкил қилишга ёрдам берганлиги ва футболчиларни ўйинни сотишга ундагани, шунингдек, қўмитанинг ёзма ва оғзаки сўровларига эътибор бермай узрли сабабсиз қўмита йиғилишларига келмаганлиги учун ЎФА интизом кодексининг 5.52. бандига асосан 2019 йил футбол мавсуми охирига қадар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилсин" - дея хабар берди ЎФА расмий сайти.



Биз бугун "Сурхон"да тўп тепаётган "Навбаҳор"нинг собиқ футболчиси Дилшод Жабборов билан боғландик.

Футболчи ЎФА эълон қилган Илҳом Мўминжоновга келишилган ўйинларни ташкил этишда ёрдам берганини кескин рад этди. Дилшод Жабборовнинг маълум қилишича, "Навбаҳор"да бундай ишга қўл урмаган ва ҳеч кимни келишилган ўйинларда иштирок этишга ундамаган.

"Болалар боғчаси эмаску жамоа, мен футболчиларни қандай қилиб келишилган ўйинларда иштирок этишига ёрдам бераман ёки футболчилар ундайман? Улар боғча боласими?", - дейди футболчи.

ЎФА Этика қўмитаси тақдим қилинган ҳужжат ва даллиларни ўрганиб чиққан ЎФАнинг 1 апрель куни ЎФА биносида ўтказган якуний йиғилишида иштирок этмаган Жабборов дисквалификация ҳақидаги хабарни қаердан эшитганини айтди.

"Ҳали ҳеч ким билан гаплашганим йўқ. Ҳозиргина Тошкентга келдим. Очиғи, мазам бўлмагани учун ётгандим. Термизда эдим. Бу хабарни "Championat.asia" сайтида ўқидим. Очиғи, бу хабарни ўқиб шокка тушдим", - дейди Жабборов.

Футболчига ЎФАга ҳали бормаганини ва яқин кунлар ичида ЎФА бориб вазиятга изоҳ сўрашини таъкидлади.

"Мени 1 ойча аввал ЎФАга чақиришганди. Ўшанда бориб, икки киши билан суҳбатлашгандим. Қайси ўйинлар ҳақида гап кетган? 2017 йилги "Навбаҳор"нинг "Металлург" ва "Локомотив"га қарши Тошкентдаги ўйинлар тилга олинганди. Эрта ёки индин ЎФАга бораман ва мазкур масала бўйича вазиятга ойдинлик киритамиз", - деди Дилшод Жабборов.

Қайд этиш керакки, 2017 йилги чемпионатда "Навбаҳор" биринчи даврада Наманганда "Локо" билан дуранг ўйнаган. Тошкентда эса "Локомотив"дан (2:0) мағлубиятга учраган. "Металлург" билан ўйинлар эса Бекободда 0:0 ҳисобида дуранг бўлган, Наманганда эса "Навбаҳор" (2:1) ғалаба қозонган.

Дилшод Жабборов ҳали "Сурхон" жамоаси аъзоси ҳисобланишини ва ўртадаги битим бекор қилинмаганини таъкидлади.

Футболчи ЎФАга бориб вазиятга ойдинлик киритилганидан сўнг сайтимизга интервью беришини маълум қилди.

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика