UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  8 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  9 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  21 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Дилшод Андаев: “Машъал” академиясининг аввалги мавқеини тиклаш учун астойдил ишга киришдик” Янгиликлар

Дилшод Андаев: “Машъал” академиясининг аввалги мавқеини тиклаш учун астойдил ишга киришдик”

Ёшлар билан ишлаш ҳадисини олган мураббий Дилшод Андаев январь ойининг дастлабки кунидан “Машъал” академиясида катта мураббий сифатида иш бошлади.

Мубораклик мураббий учун академия янгилик эмас. Сабаби Дилшод Боймуродович  илгари ҳам “Машъал” академиясида фаолият юритган. Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров каби бугунги кунда мамлакатимиздаги таниқли ва шу билан бирга иқтидорли бўлган йигитлар академияда айнан Андаев қўли остида футболнинг илк сир-асрорларини ўргана бошлаган. Тан олиш керак, сўнгги йилларда Муборакдаги академиядан ярқ этиб, бирор бир иқтидор етишиб чиқмаяпти. Қолаверса “Машъал” академиясига бўлган эътибор ва қизиқиш ҳам аввалгидек эмас. Шу боис клуб раҳбарияти академияга катта мураббий сифатида Дилшод Андаевни тайинлади.

- Ўтган мавсум биринчи лигадаги “Машъал-2” жамоасини бошқаргандингиз. Жорий йилдан эса академияда иш юритмоқдасиз. Бу сизга ёқяптими?

- Клуб раҳбарияти академиянинг аввалги мавқеини яна тиклаш мақсадида жиддий эътибор қаратиб, каминани академияга катта мураббий сифатида тайинлади. Албатта илгари ҳам ёшлар билан ишлаганман. Шу боис бу ишим ўзимга ёқади. Академияга жиддий эътибор қаратмасак бўлмайди. Негаки Муборакдаги академия илгари мамлакатимизда биринчи рақамли бўлгани ҳеч кимга сир эмас.


- Академияда вазифаларингиз нималардан иборат?
- Ёнимда 10та мураббий бор. Уларга гуруҳлар ажратилган. Мен ҳар бири билан аълоҳида ишлайман. Мураббийлар маҳаллий ёшлар эканлиги боис уларнинг савиясини янада ошириш учун ҳам иш олиб бораман. Академия директори Абдураҳмон Юмангулов билан биргаликда ҳар бирининг ишини таҳлил қилиб борамиз. Фурсати келганда ёшларга ўзим очиқ машғулот ўтказаман.  

- “Машъал” академияси сизга бегона эмас. Шундай экан ишга киришиб кетиш осон кечган бўлса керак?

- Албатта. Бу ерда ҳаммани яхши биламан. Бугунги кун футболида ўйинчининг тезкор фикрлаши талаб этилмоқда. Шу ва бошқа жиҳатларга урғу бериб бормоқдамиз.

- Сўнгги йилларда “Машъал” академиясининг тутган ўрни тобора пасайиб кетмоқда. Сизнингчи бу кўпроқ нима билан боғлиқ?

- Ўзингизга яхши маълум, илгари Муборакда академия иш бошлаганида малакали мутахассислар фаолият юритган. Клуб раҳбарияти жиддий назоратга олган. Аммо кейинчалик моддий жиҳатдан пасайиш бўлгач, академияда мураббийлар алмашинуви ҳам юз бера бошлади. Бугунги кунда асосан маҳаллий йигитлар – Умид Бобоназаров, Жонибек Эгамбердиев, Шерзод Андаев, Актам Бердиев каби мураббийлар ёшларга сабоқ бериб келмоқда. Бундан ташқари академиямизга бўлган қизиқишнинг пасайиб кетишига асосий омиллардан яна бири шуки, Тошкентда ҳам футбол академиялари фаолият юритмоқда. “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Локомотив”нинг академияси ва футбол мактабига бориш ёшлар учун обрў бўлиб қолди. У ерда таниқли ёшлар мураббийлари фаолият юритмоқда. Қолаверса пойтахтда таҳсил олиш бошқа вилоятдагилар учун қулайдир.


- “Машъал” академиясининг аввалги қаддини ростлаш учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?
- Ишга жиддий ёндошиш талаб этилади. Насиб қилса бу йил катта ўсишга эришамиз деган умиддаман. Яқинда германиялик ёшлар мураббийи келиши кутилмоқда. Унинг исми-шарифи ва қачон келишини раҳбарият билади. Агарда хорижлик мутахассис ҳақиқатдан ҳам академияда фаолият юритса, ўйлайманки ундан ҳам кўп нарса ўрганиш мумкин бўлади.

- Биринчи лигадаги фарм-клуб “Машъал-2”ни эндиликда ким бошқарадиган бўлди?

- Бу жамоамизга Николай Лапа устозлик қилади.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика