Диего Марадона 56 ёшга тўлди
30 окт 2016 13:55
Янгиликлар
Диего Марадона 56 ёшга тўлди
Бугун 30 октябрь куни аргентиналик афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона 56 ёшга тўлди.
1960 йилнинг 30 октябрь санасида Аргентинанинг Буэнос-Айреснинг Ланус шаҳарчасида туғилган чақалоққа Диего Армандо деб исм қўйишди.
Келажакда бу чақалоқ 1986 йилда Жаҳон чемпиони, 1990 йилда Жаҳон вице-чемпиони бўлади. Тўртта мундиалда иштирок этади. 1979 йилда ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқади. 1986 йилги мундиалнинг энг яхши футболчиси деб топилади. "Бока Хуниорс" сафида Аргентина, "Наполи" таркибида Италия чемпиони бўлади. "Барселона" билан бирга Испания кубоги ва Испания Суперкубогини қўлга киритади.
ФИФА расмий сайтида ўтказилган сўровномада 20-асрнинг энг яхши футболчиси деб топилади.
Фикрлар