Диего Форлан: "Атлетико"да Чемпионлар Лигасини ютиш учун имконият бор"
07 апр 2020 11:30
Янгиликлар
Диего Форлан: "Атлетико"да Чемпионлар Лигасини ютиш учун имконият бор"
"Атлетико" собиқ форварди Диего Форлан Мадрид клубини Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумини ютишга қодир дея ҳисоблайди.
"Атлетико"да Чемпионлар Лигасини ютиш учун имконият бор. Буни "Ливерпуль" мағлуб этилгани учун айтамаяпман, улар кучли рақибни мусобақадан чиқариб юборишди ва кейинги босқичга йўл олишди.
Ўйлашимча, "Атлетико"нинг таркибини ҳисобга олсак, улар доимо Чемпионлар Лигасини ютишга қодир бўлганлар", - дейди Форлан.
Диего Форлан 2007-2011 йиллар давомида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган ва жамоа сафида 172та ўйинда майдонга тушиб, 85та гол ва 14та ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ЧЛ 1/8 финал доирасида "Ливерпуль" (4:2)ни мағлубиятга учратган ҳолда кейинги босқичга йўл олишган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар