UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  21 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  51 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  217 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  26 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  2

Диего Чаварриа: "Тошкент менга Кариньо шаҳрини эслатиб юборди" Янгиликлар

Диего Чаварриа: "Тошкент менга Кариньо шаҳрини эслатиб юборди"

Коста-Рика футзал терма жамоаси аъзоси Диего Чаварриа Нидерландияга қарши ўйиндан кейин микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нидерландияга қарши қийин ўйин ўтказдик. Ўйиндан аввал бизга очко муҳим эканлигини яхши билардик. Ғалаба қозонишни исгандик. Шукрки, ҳеч бўлмаганда, 1 очко қўлга киритдик. Кейинги босқичга йўл олиш учун барчаси ўзимизга боғлиқ.

Рақибга қарши кўпроқ ҳимояланиб, асосан, қарши ҳужумларга таянишга ҳаракат қилдик. Афсуски, уларнинг барчасидан унумли фойдалана олмадик.

Кейинги турдаги рақибимиз мезбон Ўзбекистон ҳисобланади. Улар яхши жамоа ва биз бўлғуси учрашувда бор кучимиз билан курашишимиз керак.

Тошкент шаҳри менга ёқди. Бу ер менга Кариньони (Испаниядаги шаҳар — таҳририят) эслатиб юборди", деди Чаварриа.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика