

"Ўзгартириб бўлмаслар йўқ. Антуан биз учун жуда муҳим, аммо ҳозир у биз билан эмас.
Унинг ўрнига ҳеч кимни чақирмадим, чунки учрашувга икки кун қолганида бундан фойда йўқ. Таркибда ўзгаришлар қилдим ва қўл остимдаги 22 футболчига ишонаман.
Келажакда Гризманнга ишонч билдира оламиз деб ўйлайман. Антуансиз жамоа бошқача кўринади, аммо у учрашув тақдирини ҳал қиладиган футболчи бўлсада бизда ўзини кўрсатишга имкони бўладиган бошқа ўйинчилар ҳам бор" - дейди Дешам.



