Дибала ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин. У пенальти тепиш чоғида жароҳат олди
10 окт 2022 15:11
Янгиликлар
Дибала ЖЧни ўтказиб юбориши мумкин. У пенальти тепиш чоғида жароҳат олди
Пауло Дибала ЖЧ-2022ни ўтказиб юбориш эҳтимоли бор.
"Рома" ҳужумчиси "Лечче" билан А Серия ўйинида (2:1) пенальти тепиш вақтида жароҳатланди.
Аргентиналик футболчи 48-дақиқада 11 метрлик зарбани голга айлантирди, бироқ шундан сўнг у оқсоқланиб, чап оёғини ушлаб юрди.
Римликлар бош мураббийи Жозе Моуринью учрашувдан кейин Дибаланинг бу йил майдонга қайтиши қийин бўлишини айтди.
Қатардаги мундиаль 20 ноябрь куни бошланади. Аргентина терма жамоаси илк учрашувни 22 ноябрь куни Саудия Арабистони билан ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар