

Туринликлар вингери бу учрашувда учта голли узатмани амалга оширди.
"Биз ажойиб иш қилдик. Бугун мен жамоага ғалаба қозонишга ёрдам бердим. Кетма-кет 2 та ўйинда 3 та гол уриб, ғалабага эришдик. Лекин энг муҳими, биз шунга ҳаракат қилдик.
Голли узатмалар менга қувонч бағишлайди. Мен шунчаки ўз ишимни қиламан ва бундан завқланаман. Жамоадошларимга гол уришга ёрдам бериш ва уларни бу билан хурсанд қилишни ёқтираман", – деди ди Мария.
Аввалроқ ди Мария мусобақадаги умумий ассистлари сони бўйича Мессидан ўзиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.



