UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  0 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  4 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  6 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  7 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  22 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  77 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  16 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4

Дешам: "Хавотирга ўрин йўқ" Янгиликлар

Дешам: "Хавотирга ўрин йўқ"

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар Лигаси доирасидаги Данияга (0:2) қарши ўйиндан кейин фикрларини билдирди.

"Фалокатга йўлиқамиз, деган фикрдан йироқман. Бизда жуда кўп имкониятлар бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик, ҳимоядан чиқишда ҳам хатоларга йўл қўйдик.

Бизда ёш жамоа бор, аксарият футболчиларда юқори савияда ўйнаш тажрибаси йўқ. 

Гап тактикада эмас. Дания терма жамоаси футболчиси бурчак зарбаси амалга оширилганда тўрт марта ёлғиз қолдирилди.

Хавотирга ўрин йўқ, халқаро тажрибага эга футболчиларнинг қайтиши бизга фойда келтиради. 

Кеча бир қанча ўйинларни кузатдим, бошқа кучли жамоалар ҳам мағлубиятга учрашди.

Ҳаммадан кучлимиз, деб ўйлаш хато бўлади. Курашишимиз лозим. Албатта, ютқазиш – ёқимсиз ҳолат.

Бу икки ой ичида бизни нима кутаётганини эслатади. Ҳозир юқори даражадан узоқмиз, бу учун энг юқори талабларга жавоб беришимиз керак. Мен баҳона излаётганим йўқ, лекин кейинги икки ой ичида кучимизни тиклашимиз жуда муҳим", – деди Дешам.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика