Дешам: "Франция яна катта термага қарши ўзини кўрсата олди"
11 дек 2022 12:12
Янгиликлар
Дешам: "Франция яна катта термага қарши ўзини кўрсата олди"
Франция термаси бош мураббийи Дидье Дешам Англияга қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.
"Ажойиб! Бу катта ўйин эди, биз Англиянинг ажойиб таркибига қарши ўйнадик ва яна бир бор ўзимизни кўрсатдик.
Яна бир бор ярим финалда эканлигимиз барча футболчилар учун ҳам муҳим. Вақтни тўхтатиб қўйиб, бундан кўпроқ лаззат олишни истаймиз.
Бизда тўғри менталитет бор, барча тўғри фикрлайди. Шу сабабли ҳисобдаги устунликни сақлаб тура олдик ва барчаси учун чин юракдан меҳнат қилдик.
Марокашга қарши ўйинга жиддий тайёрланамиз. Бу терма тан олишга лойиқ, бироқ ўйини билан ажаблантираётгани йўқ. Шу сабабли ушбу рақибга панжа ортидан қараб бўлмайди", - деди Дешам.
Фикрлар