Дешам: “Европада ҳеч қайси терма жамоа Франциядан яхшироқ натижа кўрсатолмади”

Eldor Akmurzayev
18 ноя 2020, 21:25
Французлар устози Дидье Дешам терма жамоасининг Миллатлар Лигасидаги иштироки ҳақида гапирди.

“Биз 18 очкодан 16 очкони қўлга киритдик. Европада ҳеч қайси жамоа бундан яхшироқ натижа кўрсатолмади, гарчи гуруҳимизда жаҳоннинг вице-чемпиони Хорватия ва амалдаги Европа чемпиони Португалия бўлса ҳам. Барчаси мукаммал бўлмади, мақтанмоқчи эмасмиз. Бироқ, мен доимо вазиятни реал баҳолашга ҳаракат қиламан ва қилинган ишни қадрлашимиз лозим”, дейди Дешам.

Эслатиб ўтамиз, Франция “А” дивизиони 3-гуруҳида етакчига айланиб, мусобақа ярим финалига биринчилардан бўлиб йўл олди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: 20 minutes