UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  0 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  8 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  79 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  23 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Десаи Олий Лига вакилларига семинар ўтказди Янгиликлар

Десаи Олий Лига вакилларига семинар ўтказди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Осиё Футбол Конфедерацияси миллий футбол ассоцияцияларини ривожлантириш бўйича офицери Йогеш Десаи ҳамда Олий Лига футбол клублари раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир давомида ОФК вакили йиғилиш иштирокчиларини ОФКнинг миллий футбол ассоцияцияларини ривожлантиришга қаратилган дастури билан таништирди.

Таъкидлаш лозим, аввалроқ Ўзбекистон Футбол Федерацияси "Футбол лигасини ривожлантириш дастурига" кириш учун заявка топширган ва Осиё Футбол Конфедерацияси ушбу заявкани маъқуллаган ҳолда, Ўзбекистон Футбол Федерациясини ушбу дастурга кирувчи 35та Футбол Ассоцияциялари рўйхатига киритган эди. Мазкур дастурга Жанубий Корея, Австралия, Саудия Арабистони, Эрон, Қатар каби давлатлар миллий ассоцияциялари ҳам киради. Маълумот учун, "Лига ривожлантириш дастури" - ОФКнинг миллий ассоцияциялар лигаларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаси ҳисобланади. Ушбу лойиҳа "Лига ҳамда клублар менежменти", "Учрашувларни ташкил қилиш ва ўтказиш", "Лига маркетинги" ҳамда "Лига инфратузилмаси" каби саволларни қамраб олган.

Таъкидлаш лозим, айни дамда ОФКнинг юқорида таъкидланган лойиҳа дастури асосида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ўзбекистон Чемпионати учрашувларини онлайн тарзда трансляция қилиш ҳамда Олий Лига футболчиларини электрон рўйхатга олиш каби лойиҳалари устида ишламоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Лига клублари маркетингини ривожлантириш ва яхшилашга қаратилган дастур борасида ҳам ишлаш нияти борлигини таъкидлаган.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика