UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  0 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  22 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  4 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   9 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  64 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3

"Пахтакор" Дердийокни кетказиб тўғри қилдими? Янгиликлар

"Пахтакор" Дердийокни кетказиб тўғри қилдими?

Эрен Дердийок "Пахтакор" сафидаги қисқа фаолиятданг сўнг клубни тарк этди.

Маълум бўлишича, ушбу ҳужумчининг маоши ниҳоятда катталиги клуб янги раҳбариятига маъқул келмаган. Шундан сўнг томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишган. 

"Пахтакор" футбол клуби раиси, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев топшириғига биноан "Пахтакор" футболчиларининг йиллик маошлари матбуотда эълон қилинди. Айтиш мумкинки, бу футболимизда ўзига хос сенсацияни юзага келтирди. Чунки бунгача ҳеч бир клуб пул билан боғлиқ нарсаларни ошкор қилмаганди. 

Мухлисларга тақдим этилган маълумотга кўра, швейцариялик футболчининг йиллик маоши 1,300,000 (бир миллион уч юз минг) доллар кўрсатилган. Албатта, бу жуда катта пул.

Дердийок "Пахтакор"ни тарк этганидан сўнг "Унинг кетишига муносабатингиз қандай?" мазмунида телеграм каналимизга сўровнома қўйгандик. Бугун жавобларни маълум қиламиз. 

Ўтган вақт мобайнида сўровда 12 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, уларнинг энг кўп 71 фоизи "Яхши бўлди, шунча пул олиб фойдаси тегмаётганди" вариантни белгилаган. 21 фоиз мухлис эса "Менга Дердийок қизиқ эмас" вариантида тўхталган. 

Шунингдек 3 фоиздан ўқувчи "Ёмон бўлди, энди "Пахтакор" ҳужумчисиз қийналади" ҳамда "Ҳеч бўлмаса мавсумни тугатиб кейин кетса бўларди" деган тўхтамга келишган бўлса, 2 фоиз ўқувчи "Тўғриси, бир нарса дейишга ҳайронман" вариантини белгилашган. 

Маълумот учун, Эрен Дердийок бу мавсум Суперлигада 3та, ОЧЛда эса 1та гол урди. Унинг кетгани "Пахтакор"га қанчалик таъсир қилишини албатта олий ҳакам вақт кўрсатади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика