Депай "Барселона"дан кетиш борасида қарор чиқарди

Mirjalol Normatov
15 янв 2023, 15:19
"Барселона" футболчиси Мемфис Депай катта эҳтимол билан ёзда жамоадан кетади.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, ҳужумчи қишдаёқ жамоадан кетишни режалаштирмоқда. Агарда барчаси режа бўйича кетса, иккинчи даврада "Атлетико" таркибида ўйнайди. Бироқ у ҳали "Барселона"дан кетишни раҳбарият билан келишиб олгани йўқ.

Клублар эса музокаралар бошлашга тайёр. Яқин бир ҳафтада барчаси аниқ бўлиши керак.

Ушбу мавсумда Депай барча турнирларда 4 ўйинда 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›