UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  23 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  7 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  456 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30

Депай: "Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим" Янгиликлар

Депай: "Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим"

"SEG Fotball" ҳалқаро спорт агентлиги Мемфис Депай "Манчестер Юнайтед"га ўтгани ҳақидаги янгиликдан сўнг, биринчилардан бўлиб ҳужумчидан интервью олди.

- Трансферга оид миш-мишлар кўпайган сўнгги ҳафтани қандай ўтказдингиз?

- Бу вақт оралиғи жуда нотинч ўтди, чунки мен топ-клублардан бирини танлашим керак эди. Аммо "Манчестер Юнайтед" орзуимдаги ягона клуб, шу сабаб дўстларим ёки яқин инсонларимдан маслаҳат сўраганим йўқ.

Энди эса терма жамоадаги дўстларим ва "Манчестер Юнайтед"да йиғилган кучли футболчилар билан майдонга чиқишга сабрим чидамаяпти. Луи ван Гал каби буюк мутахассис билан ишлаш - бу катта бонус.

- Сиз билан жуда кўп клублар қизиқдими?

- Ҳа, кўп, аммо бир вақтнинг ўзида матбуотда пайдо бўлган миш-мишларга ишонмаслик керак. Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим.

- Сиз ПСВда қолиб, жамоага Чемпионлар лигасида ёрдам бериш ҳақида ўйладингизми?

- ПСВда нафақат футбол сирларини балки инсонийликни ҳам ўргандим. Клубдан барчаси учун миннатдорман, аммо жамоани тарк этиш вақти келганини сездим. "Манчестер Юнайтед" таклифига шунчаки назар ташлаб қўйишнинг иложи йўқ.

ПСВ билан қўлга киритилган чемпионликдан хурсандман. Мухлислар бунга муносиб эди.  Клубга келаси мавсумда энг яхши ниятларимни тилаб қоламан ва ПСВ чемпионликни ҳимоя қилишига умид қиламан.

Депайнинг агенти Кис Плоэгсма ҳам кичик интервью берди:

- Яқин вақт ичида биз тиббий кўрикдан ўтиб, қоғозбозлик билан шуғулланишимиз керак. Мемфис бу бошланиши эканлигини яхши билади ва унинг фаолияти чиройли хотиралар билан тўлиши учун Депай бор кучи билан меҳнат қилиши керак".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика