Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ"
04 июн 2023 23:07
Янгиликлар
Денис Коростиченко: "Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ"
Денис Коростиченко: "Биринчи навбатда "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин қизиқ ўтди, вазиятлар бўлди. Самарқандликлар ўз вазиятларидан фойдаланишди, биз эса йўқ. Шунга қарамай баҳс ўйин сифати бўйича ёмон ўтмади. Бурчак зарбасидан урилган гол йигитларни бироз "музлатиб" қўйди. Кейин битта тўп киритишга муваффақ бўлдик".
- Жамоа кейинги босқичга чиқиб бўлгани учун Олег Зотеев майдонга тушмадими?
- Олегда "Юниред" билан баҳсдан сўнг жароҳат бор эди. 3 кун даволанди, мураббийлар штаби маслаҳатлашиб, таваккал қилмасликка қарор қилдик. Жумабоев билан вазият ҳам шундай.
- "Динамо" ва "Локомотив" футболчиларида чарчоқ сезилди. Бу иссиқ билан боғлиқми?
- Иссиқ ҳам таъсир қилгандир. "Динамо" каби барча ўйинларда бор кучимизни ишга солиб, максимал очко тўплашга ҳаракат қилаётганимиз йигитларни бироз холдан тойдиргандир.
- Ўзбекистон Кубоги кейинги босқичида "Локомотив" рақиби қайси жамоа бўлишини хоҳлаяпсиз?
- Аниқ бир клуб билан билан тушиш ҳақида ўйлаётганим йўқ.
- Жамоа олдига кубокда аниқ вазифа қўйиганми?
- Ҳа. Кубокда финалга чиқишни хоҳлаймиз. Биз "Локомотив"миз. Доимо юқорида бўлишни хоҳлаймиз. Ҳозир Про лигада бўлишимиз мумкин, аммо Суперлига даражасидаги жамоаларга қарши тўп тепишни истаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар