UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  8 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  1 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  0 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  31 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  4 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  19 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  17

Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз"

Coca-Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Денис Коростиченко қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


"Биринчи навбатда, ҳаммага салом! “Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман! Ўйлашимча, яхши ўйин гувоҳига айландик. Бугун икки бўлимда икки хил ўйин кўрсатдик. Биринчисида кўпроқ тўпга эгалик қилдик, иккинчисида эса... Менимча, бунга “Навбаҳор”нинг иккинчи бўлимда ўйинини бироз кучайтиргани ҳам сабаб бўлди. Ва албатта, мухлисларингиз ҳам жамоани олдинга ундашди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида бироз “ухлаб” қолдик, оқибатда хато юзага келди ва гол урилди. Умуман олганда, мухлислар ўйиндан яхши таассурот олишди.

Ҳисоб 0:1 бўлиб турганида, ҳужумни кучайтиришимизга тўғри келди, янги кучларни майдонга ташладик. Афсуски, бугунги кунда марказий ҳужумчилар ва қанотдаги ҳужумкор футболчилар борасида танлов имкониятларимиз катта эмас. Қанотлар ва майдон марказини кучайтиришни мақсад қилгандик, Ғулом-Ҳайдарни захирадан ўйинга қўшдик. У яхши ўйин ўтказди, менимча. 

Биринчи бўлимда тўпга ишонч билан эгалик қилишимизни “Навбаҳор” кутмаган экан, шекилли. Афсуски, тўпни яхши эгаллаб турганимизга қарамай, ҳужумларни самарали якунлай олмадик, кескинлик етишмади. Ўйлашимча, “Навбаҳор” биринчи бўлимда бироз пассив ҳаракат қилди. 

“Навбаҳор”нинг ўйинини анчадан буён кузатиб келамиз. Менимча, бу жамоа бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимида, сўнгги 2-3 турдаги энг яхши ўйинини кўрсатди. 

“Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадлар қўяди. Лекин бу йил асосан ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилганмиз. Бизда таркибни ёшартириш жараёни кетмоқда. Мақсадлар эса ҳар доимгидек юқорилигича қолади, жумладан, Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз. Олдинда ўйинлар кўп. 

Бугунги учрашувда “Навбаҳор” сафида Йован Жокичнинг ҳаракатларини эътироф этишим мумкин. Давронбек Ҳошимов ҳам ўз савиясидаги ўйинни кўрсатди. Умуман олганда, мезбонлар сафида иккинчи бўлимда ҳамма футболчилар яхши тўп тепишди, - деди Денис Коростиченко.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика