UZ

Сўнгги янгиликлар

20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  2 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  134 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  33 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2

Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун рақибга кўп голли вазиятлар яратиб бердик. Рақибимиз хавфли вазиятларнинг биридан фойдаланди ва ғалабани илиб кетди. Ўзимиз ҳам вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейинги учрашувларда яхшироқ ўйин намойиш этамиз деган умиддаман.

- Жамоангиз бугун ҳам майдонда яхши ҳаракат қилди ва мазмунли ўйин намойиш этди. "Олимпик" жамоасига бугун дурангга эришиш учун нима етмади деб ўйлайсиз? Чунки жамоангиз бугун кўп вазиятларга эга бўлди.

- Жамоа ҳақида билдирилаётган илиқ фикрларни эшитишдан хурсандман. Ушбу йигитларга янада яхшироқ ўйнаши учун бироз вақт керак. Мураббийлар штаби билан ушбу муаммоларни бартараф этиш устида ишламоқдамиз. Дуранг учун табиийки гол етишмади. Реализация масаласини ҳам яхшилашимиз керак. 2-3та яққол вазиятларни кўкка совурдик. Ҳимояда ҳам бироз барқарорлик етишмаётгандек. Кейинги учрашувларда янада яхшироқ ўйин намойиш этишга интиламиз.



- Бугун "Олимпик" ўйинни қайси жабҳасида рақибдан устунлик қилди деб ўйлайсиз? Ёки жамоангиз ўйинидаги қайси жиҳат сизни яхши маънода хурсанд қилди?

- Ўйинимиздаги тезкорлик ва мобиллик менга ёқди. Йигитларнинг иштиёқи ҳам мени хурсанд қилди. Йигитларга бугунги кураш учун раҳмат айтаман. Шундай темпда давом этишимиз керак. Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда. Бугун жамоамни мақташдан кўра кўпроқ танқид қилган бўлардим.

- Футболчилар бугун оддий вазиятларда кўп хатоларга йўл қўйди. Масалан, ҳимоядаги пасларда кўп хатолар кузатилди. Ушбу муаммони ҳал этиш бўйича қандайдир режангиз борми?

- Ҳа. Бу хатолар тактик жиҳатдан келиб чиқди дейишимиз мумкин. Қайсидир ҳимоячи кечроқ пас берган бўлиши мумкин ёки қайсидир футболчи кечроқ очилгандир. Ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб чиқишим керак. Ҳимояда техник бракга йўл қўйдик. Футболчиларимнинг техникаси паст демайман, бироқ бугун улар кўп хатоларга йўл қўйишди. Бу руҳият билан боғлиқ ҳам бўлиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика