UZ

Сўнгги янгиликлар

17:03Про лига. Бугунги ўйинлар бошланмоқда  0 16:35Роналду: "Манчестер Юнайтед" мураббийи бундай демаслиги керак"  0 15:52ЖЧ-2026 саралаши. Осиёда фақат Ўзбекистон, Эрон ва Япония йўқотишларсиз кетмоқда, гуруҳлардаги ҳолат  7 15:125 та гол ва иродали ғалаба. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон баҳсидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 14:45Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"  14 14:20Футзал. Аргентина ҳам Тошкентга етиб келди  3 13:59Футзал. Қўшниларимиз ҳам Тошкентга етиб келишди  0 13:33Футзал. Амалдаги Жаҳон чемпионлари Тошкентга етиб келишди  2 13:07ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ 83 дақиқа битта кам ўйнаб дуранг қайд этди  1 12:38Суперлига. "Нефтчи" — "Қизилқум" учрашуви Яйпанда ўтказилади  3 12:11Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди  3 11:45Кожо Жоэль: "Эътиборлироқ бўлишимиз керак эди"  9 11:23Суперлига. "Динамо" — "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди  3 11:00ПСЖ ва "Челси" собиқ устози АҚШ терма жамоасини ЖЧга тайёрлайди  1 10:31Ёзда шартномаси тугайдиган Салоҳга иккита ТОП клуб қизиқиш билдирмоқда  5

Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- "Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Афсуски, бугун рақибга кўп голли вазиятлар яратиб бердик. Рақибимиз хавфли вазиятларнинг биридан фойдаланди ва ғалабани илиб кетди. Ўзимиз ҳам вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва кейинги учрашувларда яхшироқ ўйин намойиш этамиз деган умиддаман.

- Жамоангиз бугун ҳам майдонда яхши ҳаракат қилди ва мазмунли ўйин намойиш этди. "Олимпик" жамоасига бугун дурангга эришиш учун нима етмади деб ўйлайсиз? Чунки жамоангиз бугун кўп вазиятларга эга бўлди.

- Жамоа ҳақида билдирилаётган илиқ фикрларни эшитишдан хурсандман. Ушбу йигитларга янада яхшироқ ўйнаши учун бироз вақт керак. Мураббийлар штаби билан ушбу муаммоларни бартараф этиш устида ишламоқдамиз. Дуранг учун табиийки гол етишмади. Реализация масаласини ҳам яхшилашимиз керак. 2-3та яққол вазиятларни кўкка совурдик. Ҳимояда ҳам бироз барқарорлик етишмаётгандек. Кейинги учрашувларда янада яхшироқ ўйин намойиш этишга интиламиз.



- Бугун "Олимпик" ўйинни қайси жабҳасида рақибдан устунлик қилди деб ўйлайсиз? Ёки жамоангиз ўйинидаги қайси жиҳат сизни яхши маънода хурсанд қилди?

- Ўйинимиздаги тезкорлик ва мобиллик менга ёқди. Йигитларнинг иштиёқи ҳам мени хурсанд қилди. Йигитларга бугунги кураш учун раҳмат айтаман. Шундай темпда давом этишимиз керак. Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда. Бугун жамоамни мақташдан кўра кўпроқ танқид қилган бўлардим.

- Футболчилар бугун оддий вазиятларда кўп хатоларга йўл қўйди. Масалан, ҳимоядаги пасларда кўп хатолар кузатилди. Ушбу муаммони ҳал этиш бўйича қандайдир режангиз борми?

- Ҳа. Бу хатолар тактик жиҳатдан келиб чиқди дейишимиз мумкин. Қайсидир ҳимоячи кечроқ пас берган бўлиши мумкин ёки қайсидир футболчи кечроқ очилгандир. Ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб чиқишим керак. Ҳимояда техник бракга йўл қўйдик. Футболчиларимнинг техникаси паст демайман, бироқ бугун улар кўп хатоларга йўл қўйишди. Бу руҳият билан боғлиқ ҳам бўлиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 авг 09:05:06
Dilmurod Umarov
Olimpik jamoasi yaxshi o'yin ko'rsatdi,kelasi o'yinlarda omad
-1   
16 авг 01:20:14
Rasul Matkarimov
Agar xaqiqattan xam shu jamoa mavsum oxirida Tarqatiladigan bolsa...Deylik Superligada qolsa Biron bir Yaxshiroq biznesmen olib ozgina etibor qaratsa ajoyib jamoa tuzsa buladi...Kopmas 1 2ta yaxshi legioner yoki mahalliy Futbolchi va jamoa ichidagi birdamlikni saqlab qolsa Uzoq yilar yashaydigan klub qilsa boladi lekin bilmadim
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика