UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  1 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  2 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  4 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  9 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4 00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  7 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5

Денис Коростиченко: "Доим ҳам рақибларнинг вазият яратиши учун имкон бермасликнинг иложи йўқ" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Доим ҳам рақибларнинг вазият яратиши учун имкон бермасликнинг иложи йўқ"

Про-лиганинг 12-тури доирасида "Андижон-SGS"га қарши баҳсдан кейинги матбуот анжуманида "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Иккинчи давра энди бошланди, даврадаги илк ўйинимиз. Мухлисларни ҳам табриклайман, қўлидан келганича бизни олдинга чорлаб туришди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг ўзида барчасини ҳал қилишимиз, ҳисобни йириклаштиришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳам яхши вазиятлар яратдик. Ўйин сифати борасида унчалик ҳам кўнглим тўлмади. Янада яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Йирик ҳисобда ғалабага эришганимиз эса яхши, аммо якунда гол ўтказиб юборганимиз ёмон ҳолат. Нолга ўйнашни истагандик. Умуман олганда ғалабага лойиқ эдик.

- Бу мавсум ўз майдонимиздаги биринчи голни ўтказиб юбордик.

- Билмасдим. Айтганингиздан кейин билдим. Уйдаги биринчи гол. Ҳа, нолга ўйнамоқчи эдик. Ҳимояда ёмон ўйнамаяпмиз. Бироқ шундай бўлиб қолди.

- Биринчи ўйиндагидан кўра "Андижон-SGS" бугун яхшироқ ўйнади, яхши вазиятлар яратди. Бирга-бир вазиятлари кўпроқ бўлди. Ҳимоячилар бугун кўпроқ ўтказиб юборишганини қандай баҳолайсиз?

- Ҳа, биринчи бўлимда бирга-бир вазият бўлди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бир вазиятни эслайман. Ҳимоячиларимиз бўшашди, деб айта олмайман. Рақиблар ҳам вазият яратади, ҳар доим уларнинг вазият яратиши учун имкон бермасликнинг иложи йўқ. Ундан ташқари, рақибнинг таркиби ёшлардан иборат, улар кўп югуришяпти, ҳужумда ўйнашга интилмоқда. Буларнинг барчаси қандай содир бўлганини кўриб чиқамиз. Йигитлар билан гаплашиб оламиз.

- Симе Зузул учун бугунги кун омадсиз бўлди, десак бўладими?

- Бўлади. У шунча вазиятларни ура олмаганлигини ўзим ҳам тушунмаяпман. Биринчи бўлимда ура олмаган вазиятларини оқлаш мумкиндир, аммо дарвоза устунини пойлаган сўнгги вазиятини эса оқлаб бўлмайди. Дарвозабон ётиб бўлганди, шунчаки дарвозани аниқ нишонга олса бўлди эди. Ҳа, бугун унинг куни бўлмади. Шунда ҳам у ҳаракат қилди, гол уришга интилди, урди ҳам. Аммо голлари сонини кўпроқ қилиб олиши мумкин эди. 

- Бугун урилган 6 голнинг учтасини ҳимоячилар урди. Ўйин давомида ҳимоячиларга ҳужумга ҳам кўпроқ эътибор бериш кўрсатмаси берилдими?

- Йўқ, ундай бўлмади. Позицион футболда қанот ҳимоячиларининг ҳужумга қўшилиши ҳам бор. Манучехр Сафаровнинг голи шундай бўлди. Узоқдан югуриб келди ва бўш зонага очилди. Бундай голлар бўлиб туради. Жалолиддин Жумабоевнинг биринчи голи стандартдан кейин юзага келди. Тўп йўқотилган бўлса-да, у охиригача ўйнади ва вазиятни якунлади. Сўнгги гол эса унинг ўзининг ташаббуси бўлди. Олдинга чиқди ва вазиятни кўриб, гол урди. Аммо бундай кўрсатма берилмаганди. 

- Боян Найденовнинг ҳолати қандай?

- Ҳозирча аниқ нимадир деб бўлмайди. У умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этмоқда. У тўпиғидан муаммо ҳис қиляпти. Уни навбатдаги ўйинларга тайёрлаяпмиз. Келгуси баҳсни 19-санада "Арал"га қарши ўтказамиз. У ерда сунъий майдонда ўйнаймиз. Бундай жароҳати билан уни майдонга туширмасак керак. У стадионда жароҳатини жиддийлаштириб олиши мумкин. "Хоразм"га қарши ўйинга у тайёр бўлади. У биринчи даврани зўр ўтказди. Жамоадаги энг яхшиларидан бўлди. Сафга қайтса жамоага катта ёрдами тегади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика