UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   4 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  2 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  3 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0

Денис Истомин: “Ҳар бир юртдошимиз футболчиларимизнинг ғалабасига ишонмоқда” Янгиликлар

Денис Истомин: “Ҳар бир юртдошимиз футболчиларимизнинг ғалабасига ишонмоқда”

Ҳозирда барча футбол ишқибозларининг нигоҳи Таиланд яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатидаги терма жамоамизнинг иштирокига қаратилгани аниқ.

Шу билан бир қаторда Таиланд пойтахти теннис бўйича “Bangkok Open-2020 Challenger” турнирига ҳам мезбонлик қилмоқда. Эътиборлиси, мусобақа терма жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонанинг ёнгинасида ўтади ва унда юртимизнинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин ҳам эртага ўз иштирокини бошлайди. Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртимизнинг мусобақага олиб бораётган тайёргарлиги ва Осиё чемпионати ҳақидаги фикрларини олишга муваффақ бўлдик.

– Турнирга тайёргарлик қандай кетмоқда?
– Ҳозир биз ҳам Таиландда бўладиган челленжер турнирига тайёрланмоқдамиз. Куни кеча улардан бири якунланди ва ундаги иштироким муваффақиятли ўтди, дея олмайман. Бунақа ноқулай об-ҳавода яхши ўйин кўрсатиш жуда қийин. Нима бўлганда ҳам бу мавсумнинг бошланиши. Энг асосийси Олимпиадага тайёрланиш ва унда яхши иштирок этиш.

– Таиланддан кейин қайси турнирга йўл оласиз?

– АҚШга йўл олишни режалаштирганман. Мартгача у ердаги турнирларда иштироқ этмоқчиман. Сабаби март ойида бизни “Дэвис кубоги”да айнан АҚШ терма жамоаси билан ўйин кутиб турибди. Океан орти сафарида шу турнирга ҳам тайёрланиб бораман.


– Таиландда параллель равишда футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати ҳам ўтмоқда. Вакилларимизнинг муваффақиятли ўйинини кузатдингизми?

– Афсуски, расмий машғулот ва ноқулий график сабаб стадионга туша олмадим. Лекин йигитларимизнинг натижасини кузатиб бордим ва ғалабаларини эшитиб хурсанд бўлдим. Сезиб турибман, ҳар бир юртдошимиз уларнинг ғалабаларига ишонмоқда ва астойдил мухлислик қилишмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, уларга мазкур Осиё чемпионатида омад ва ғалабалар тилаб қоламан. Олға, Ўзбекистон!

Ўз навбатида биз ҳам Денис Истоминнинг мусобақада муваффақиятли иштирок этиши ва юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика