Денайер Азиз Ғаниевнинг жамоадошига айланди
29 сен 2022 10:30
Янгиликлар
Денайер Азиз Ғаниевнинг жамоадошига айланди
Бельгиялик ҳимоячи Жейсон Денайер БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан шартнома имзолади.
Бельгия терма жамоаси ҳимоячиси Жейсон Денайер "Шабаб Ал Аҳли"га ўтди. Амирликлар клуби расмий сайти 27 ёшли футболчининг трансфери ҳақида маълум қилди.
Денайер "Лион" билан шартномаси якунлангач, 1 июлдан бери эркин агент мақомига эга эди.
Қишда бельгиялик ҳимоячига "Спартак" ҳам қизиқиш билдирганди, бироқ ўшанда томонлар келишувга эриша олишмаган.
Эслатиб ўтамиз, икки кун олдин Денайер Ғаниевнинг жамоадошига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар