Дембеленинг агенти: "Усмон 1000 фоиз "Барселона"да қолади"

Alisher
21 авг 2019, 12:41
"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеленинг агенти Мусса Сиссоко Каталония клубидан кетмоқчи эмас.

"Усмон Европанинг бир неча кучли клубларидан қизиқиш бўлаётганига қарамасдан, бир дақиқа ҳам "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйламади.

1000 фоизга аминманки, у "Барселона"да қолади. Афсуски, жароҳати туфайли ажойиб мавсумларни ўтказиши мумкин эди, аммо бу унинг муваффақиятлар сари одимлашига тўсқинлик қилмайди", - дейди Сиссоко.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле 2017 йилда Дортмунднинг "Боруссия" клуби сафидан ўтган эди.

Дембеле яна клуб тартибини бузди

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: litterkenny