

"Мақтаниш ва гиналарсиз гапирмоқчиман: Агар "Реал"да қолганимда жамоа Чемпионлар лигасида кўпроқ ғалаба қозонган бўлар эди" - дейди дель Боске.
Дель Боске 1999 йилдан 2003 йилгача "Реал"ни бошқарган. Жамоа ушбу вақт ичида унинг қўл остида Испания чемпионатида (2000/2001 ва 2002/2003), Чемпионлар лигасида (1999/2000 ва 2001/2002), ҳамда Қитъалараро Кубогида (2002) ғалаба қозонган эди.



