Дель Боске: "Жамоамда Неймарни кўришни хоҳламасдим"
11 фев 2021 12:03
Янгиликлар
Дель Боске: "Жамоамда Неймарни кўришни хоҳламасдим"
Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи Висенте дель Боске ПСЖ форварди Неймарнинг "Барселона"га эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.
"Неймар Ла Лигага қайтса, ёмон бўлмасди. Аммо айтишим керакки, агар мен клуб билан боғлиқ инсон бўлсам, у билан шартнома имзоламаган бўлардим.
Албатта, у яхши ўйинчи, аммо у билан боғлиқ бошқа жиҳатлар ҳам бор.
Агар мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилса, аминманки, 50%дан ортиқ мухлислар Неймарнинг клубга қайтишига салбий муносабатда бўлишади", - дейди дель Боске.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар