Де Йонг ва Депай Лондонга учиб кетди
29 авг 2022 17:38
Янгиликлар
El Chiringuito'нинг твиттер саҳифасида Френки де Йонг ва Мемфис Депайнинг аэропортга кираётгани акс этган видеоролик тарқалди. Улар Лондонга учишган. Ўйинчиларнинг ўзи журналистларнинг саволларига жавоб беришмади.
Журналист Сэмюэл Марсденнинг ёзишича, Каталония клуби ўйинчиларига икки кунлик таътил берилган. Де Йонг ва Депайнинг Лондонга кетиши уларнинг Англия клубларига ўтиши билан боғлиқ эмас.
Футболчилар катта эҳтимол билан Англияга Нидерландия терма жамоасидаги шериклари Донни ван де Бекнинг тўйига боришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар