Де Хеа Испания клуби эгасига айланиши мумкин
16 ноя 2023 14:31
Янгиликлар
Де Хеа Испания клуби эгасига айланиши мумкин
Давид Де Хеа Сегунда клуби "Эльденсе"нинг улушини сотиб олишни режалаштирмоқда.
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби собиқ дарвозабони Давид Де Хеа Испаниянинг "Эльденсе" клуби улушини харид қилмоқчи, деб хабар бермоқда AS.
Де Хеа аллақачон клуб хўжайини Паскуаль Перес билан учрашган, у сентябрь ойи охирида "Эльденсе" назорат пакети учун харидорлар излаётганини эълон қилганди. Улар жамоадаги вазият, эҳтимолий лойиҳа ва мумкин бўлган келишув шартларини муҳокама қилишди.
Ҳозирда "Эльденсе" Сегунда мусобақа жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар