Де Лаурентис: "Игуаин Кальехон билан ўйнашни истамаган, аммо бунга эътибор бермагандим"

Aslanov Jasurbek
7 мар 2017, 19:12
"Наполи" собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилаётган Гонсало Игуаин Неаполь жамоасида Хосе Кальехон билан ўйнашни истамаган.

Бу ҳақда "Наполи" президенти Аурелио Де Лаурентис эълон қилди.

"Наполи" учун Игуаинни сотиб олиш аҳамиятли харид эди. "Реал" "Наполи"дан фарқли ўлароқ, унга порлаш имкониятини бермаган. Игуаин Кальехон билан ўйнашни истамаган, бу ҳақда унинг акаси менга айтган. Улар бошқа футболчиларни сотиб олиш кераклигини маълум қилишган, бироқ бунга аҳамият бермадим. Мени қўрқитиб бўлмайди" - дейди Де Лаурентис.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Pais