

"Мен нега одамлар "Манчестер Сити"да ҳужумчиларнинг гол уриши қийин, деб айтишади. Бизда ажойиб жамоа шаклланган ва биз ҳужумчилар учун ҳам кўп имкониятлар яратамиз. Холанд жамоамизга ўтиб, тўғри қарор қабул қилди", - деди Кевин "Манчестер Сити" расмий сайтига берган интервьюсида.
Де Брюйне АПЛнинг жорий мавсумида 1 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Бельгиялик футболчи "Манчестер Сити"да 2015 йилнинг ёзидан буён тўп тепади.



