UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  0 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Даврон Турсунов: "Водий дербиси доим кескин кечади” Янгиликлар

Даврон Турсунов: "Водий дербиси доим кескин кечади”

Олий лиганинг 19-тур доирасида Водийда Водий дербиси бўлиб ўтади. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Андижон" клубини қабул қилади.
Ушбу дерби олдидан “Андижон” ҳимоячиси Даврон Турсунов ўз фикрлари билан бўлишди.

- Дербида иштирок этган ўйинчи сифатида фикрингиз. У қандай кечади?
- Ҳар бир  иштирок этган ўйин ажойиб кечган ва ёдимдан чиқмайди. Жамоалар турнир жадвалида қай ўринда кетиши фарқи йуқ. Ўзига хос ажойиб ўйин бўлади деб ўйлайман. Томошо қилиш учун бормоқчи ҳам эдим аммо айрим сабабларга кўра қатнашолмийман. Яхши натижа билан қайтади деган умиддаман.

- Ўтган йили Нефтчини Фарғонада мағлуб этилганида ўйнагансиз. Бу йил ҳам шу натижани такрорлаш мумкинми?
- Ўтган йили тарихий ғалабага эришганмиз. Хаттоки мухлислар секторига бориб рақсга ҳам тушганмиз,жуда хурсанд бўлганмиз. Буни такрорлаш мумкин. Жамоа бунга қодир. Жамоавий ўйин кўрсатиб “Пахтакор” даги натижани қайтариш мумкин.

- "Нефтчи" ва "Андижон"нинг иккинчи даврадаги ўйинларини кўраётган бўлсангиз керак. Бу борада уларнинг холатига аниқ ва очиқ фикрларизи билдириб ўтгансиз.
- Ҳa албатта кузатиб бораяпман. “Нефтчи” ва “Локомотив” ўйинини ҳам кузатдим ва “Нефтчи” жамоаси химоя чизиғи жуда яхши шакилланганини кузатдим. Бизда эса кучли ва тезкор ярим ҳимоя ва ҳужум бор. Куч тенлигини 50-50 деб ҳисоблайман.


Дилдора Холбоева суҳбатлашди.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика