UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:0 (Матнли трансляция)  24 19:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  13 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  3 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  28 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  5 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  11 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24

Даврон Ҳошимов: “Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди” Янгиликлар

Даврон Ҳошимов: “Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Даврон Ҳошимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

Айтиш керакки, Ҳошимов учрашувнинг сўнгги дақиқаларида иккирнчи сариқ карточкасини олиб, майдонни барвақт тарк этди.

- “Машъал”га қарши ўйиндан кейиндан олган таассуротларингиз қандай?


“Жуда қийин ўйин бўлди. Чунки “Машъал” турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда бизга етарлича қаршилик кўрсатаришини тахмин қилгандик. Муборакдаги баҳсда ғалаба қозониб, турнир жадвалидагҳолатини яхшилаб олишни режалаштирганди. Биз ҳам ғалаба учун боргандик. Ўйлашимча, дуранг адолатли ҳисоб бўлди.

- Сизнингча, “Навбаҳор”нинг ғалаба қозона олмаганига нима сабаб бўлди?


“Юқорида айтганимдек, Муборакга ғалаба қозонишни мақсад қилган ҳолда ташриф буюргандик. Ўз навбатида “Машъал” ҳимояда беш киши бўлиб ҳаракат қилди. Қолаверса, жуда тартибли ўйин кўрсатди. Жорий мавсумда “Навбаҳор” меҳмондаги баҳсларда ғалаба қозониши қийин бўлмоқда. Шу томонлари бизнинг ғалаба қозона олмаганимизга сабаб бўлди.




- Сўнгги дақиқаларда майдонни барвақт тарк этдингиз. Ўша вазиятда нима бўлди?


“Майдондан четлатилган вазият борасида гапирсам, ўша вақтда рақиб ҳужумини тўхтатиб қолдим. Бўлмасам, вазият жиддий тус олиши мумкин эди. Гол ўтказиб юбормаслик учун ҳам рақибга нисбатан қўполроқ ҳаракат қилдим.

- Жамоангиз ўз олдига қўйган вазифасини бажара олдими?


“Навбаҳор” мавсум бошида юқори ўринларнинг бирини қўлга киритиш ва халқаро майдонга йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Афсуски, натижаларимизда ижобийлик етишмагани туфайли керагидан кўп очколарни қўлдан чиқардик. Эндиликдаги мақсадимиз олдимизда турган учта баҳсда ғалаба қозонишимиз ва мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика