UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  10 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 150 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  2 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  7 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  0 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1 21:28 "Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0

Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади"

Про-лига учинчи туридан ўрин олган "Юниред" – "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинга ташриф буюрган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин қизиқарли бўлди. "Юниред" жамоаси Про-лигада ўз номига, курашувчанлик қобилиятига эга жамоа. Биз рақибнинг ўтган ўйинини ўрганиб чиққанимизда, улар "Динамо" билан бир хил ўйин кўрсатишганига гувоҳ бўлгандик. Шунга қараб бугун ҳам ўз режамизни туздик. Мақсад биринчи голни киритиб олиш эди ва бунга эришдик. Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади. Барчаси учрашувлар қизиқарли бўлмоқда. Кеча ҳам жуда ажойиб ўйин бўлди. Про-лига анча ўсди. Биз эса ўз йўлимизда давом этамиз. Камчиликларимиз бор, уларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Энди "Насаф"га қарши кубок ўйинига тайёрланамиз. 

- Даврон ака, бир неча йилдан бери Про-лигада ишлаяпсиз. Ўртадаги тафовутни, фарқни қанчалик сездингиз?

- Мен фарқни эмас, Про-лига кучайганини сездим. Қишки ўқув-йиғин машғулотларида бир неча ўртоқлик ўйинлари ўтказганимизда ва ўйинларни кўрганимда ҳам унчалик ҳам катта фарқ сезмадим. Ҳозир Про-лигадаги барча жамоада Суперлигада ўйнаган футболчилар ўйнамоқда. Осонликча ҳеч ким жон бермаяпти. Мақсадга ҳар доим қийин йўлдан борилади. Биз бу йўлни раҳбарият билан енгиб ўтамиз, албатта. 

- Даврон ака, водийда футболни жуда севишади. Сиз воҳа ва бошқа ҳудудларда ишлагансиз. "Қўқон-1912"да ҳомийлар, шарт-шароитлар борасида аҳвол қандай?

- Мен Самарқанд ёки "Локомотив"да ишлаганман. Улар билан солиштирса, бизда бироз пастроқ. Лекин, ҳозир барча ишларимиз жой жойида. Ҳомим масаласида менда аниқ маълумот йўқ, лекин ҳозирча шаҳар ҳокимияти бизга ёрдам бермоқда. Тез орада бизга асосий ҳомий бириктирилиши борасида айтишган, шуни кутиб турибмиз. Про-лиганинг аксарият жамоалари ўз ҳомийларига эга. Биз ҳам ўйлайманки, тез кунларда ҳомийларга эга бўламиз.

- Даврон ака, охирги ўйинларда учрашув тақдирини тажрибали футболчилар ҳал қилишмоқда. Бу Про-лигада янги авлод чиқмаётгани билан боғлиқми ёки тажрибали футболчилар ўзларини Про-лигада яхши ҳис қилишмоқдами?

- Тўғри айтиб ўтдингиз. Клубда ўз академияси бўлмаса, барибир тажрибали футболчиларга таянади, ёш футболчилар кам бўлади. Бунга қисман қўшиламан. Ҳозирда қўқонлик ёш футболчиларимиз бор. Энди уларни пишириш керак. Академия ва мусобақалар ўтказмаган футболчилар катта жамоаларда йўқолиб қолишади. Бошқа жамоаларда легионерлар кўп. Биз эса легионерлар билан мақтана олмаймиз. Жамоамиз тажрибали футболчилар ва ёшларга таянади. Йил бошида ҳам буни айтганмиз. Келгусида ёшларимизга ҳам ўйин амалиёти берилади ва янги номларга ҳам эга бўламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика