UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  0 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   2 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  2 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  2 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  3 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  4 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  22 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  2 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  2 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0

Даврон Файзиев: "Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетишимиз учун камида 3 та ғалаба зарур" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетишимиз учун камида 3 та ғалаба зарур"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бу каби асабий ўйинлардан сўнг ҳозир бирон фикр билдириш қийин. Гол урмасанг, ютмайсан, бу футболнинг аниқ қоидаси. Охирги турлар биз учун қийин ўтаяпти. Дарвозабонни алдаб ўтиб ҳам тўп кирмаслиги, буни билмадим. Йигитлар ҳаракат қилишди, астойдил ўйнашди. "Локомотив", биз ва "Сурхон" жадвалнинг қуйи қисмида турибмиз. Бугунги ўйинда 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди. Лекин яна муроса йўлини танладик. Шунча кўп вазиятни кўкка совуриш ҳар қандай жамоани тушкунликка тушириб қўяди. Сўнги учрашувларда 15-20 та голли вазиятларни яратяпмиз. 

- Кетма-кет ғалабасиз серияларни бир сўз билан қандай изохлаган бўлардингиз?

- Қандай ифодалаш мумкин? Ҳозирги саволизга жавоб берсам баҳонадек кўриниши мумкин. Жавоб бермасам бу ҳам нотўғри. Мураббийнинг пешонасига ёзилгани бўлади. Футболчиларни айбдор қилишга ҳаққим йўқ, улар ҳаракат қилишаяпти. Иккинчи даврада 6 та дуранг, 2 та мағлубият қайд этдик. Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетиш учун камида 3 та ғалаба зарур. Ишлашда давом этамиз.

Раҳбарият қандайдир қарор берадиган бўлса, бунга тайёрман. Мураббийликнинг қисматида ҳамма нарса бор. Вазият ярата олмаган бўлсак, мураббий айбни тўлиқ бўйнига олиши мумкин. Раҳбарият мураббийнинг ишини кўриб чиқиб таҳлил қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика