UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  0 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  4 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  7 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  61 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  1 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  5 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  11 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  20 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  6

Даврон Файзиев: "Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетишимиз учун камида 3 та ғалаба зарур" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетишимиз учун камида 3 та ғалаба зарур"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бу каби асабий ўйинлардан сўнг ҳозир бирон фикр билдириш қийин. Гол урмасанг, ютмайсан, бу футболнинг аниқ қоидаси. Охирги турлар биз учун қийин ўтаяпти. Дарвозабонни алдаб ўтиб ҳам тўп кирмаслиги, буни билмадим. Йигитлар ҳаракат қилишди, астойдил ўйнашди. "Локомотив", биз ва "Сурхон" жадвалнинг қуйи қисмида турибмиз. Бугунги ўйинда 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди. Лекин яна муроса йўлини танладик. Шунча кўп вазиятни кўкка совуриш ҳар қандай жамоани тушкунликка тушириб қўяди. Сўнги учрашувларда 15-20 та голли вазиятларни яратяпмиз. 

- Кетма-кет ғалабасиз серияларни бир сўз билан қандай изохлаган бўлардингиз?

- Қандай ифодалаш мумкин? Ҳозирги саволизга жавоб берсам баҳонадек кўриниши мумкин. Жавоб бермасам бу ҳам нотўғри. Мураббийнинг пешонасига ёзилгани бўлади. Футболчиларни айбдор қилишга ҳаққим йўқ, улар ҳаракат қилишаяпти. Иккинчи даврада 6 та дуранг, 2 та мағлубият қайд этдик. Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетиш учун камида 3 та ғалаба зарур. Ишлашда давом этамиз.

Раҳбарият қандайдир қарор берадиган бўлса, бунга тайёрман. Мураббийликнинг қисматида ҳамма нарса бор. Вазият ярата олмаган бўлсак, мураббий айбни тўлиқ бўйнига олиши мумкин. Раҳбарият мураббийнинг ишини кўриб чиқиб таҳлил қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика