UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  0 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  0 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  2 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  5 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  8 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  13 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  1 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  57 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  6 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0

Даврон Файзиев: "Ҳечдан кўра кеч яхши дейишади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Ҳечдан кўра кеч яхши дейишади"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Динамо" учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳечдан кўра кеч яхши дейишади. Куни кеча нишонланган "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни" билан барча журналистларни табриклайман. Ҳамиша ижоддан, футбол учрашувларини бугунги каби ёритиб боришдан чарчаманглар. Ўйинга келадиган бўлсак, қисқача айтаман, икки жамоага ҳам 3 очко жуда зарур эди. 6 очколик ўйин бўлди. Устунлик биз томонида эканини айтсам, таблодаги ҳисоб дуранг натижани кўрсатиб турибди. Ўзимизни оқлашга уринмоқчи эмасмиз, бу ерда мураббийлар штабидан хатолик бўлди. Битта ўзгариш борасида бир оз кечикдик. Жанговор ўйин учун икки жамоага ҳам раҳмат айтаман. Аламлиси, 2 ўйиндан буён ўйин охирида гол ўтказиб ғалабани қўлдан чиқармоқдамиз. Футбол шуниси қизиқ. Биринчи давра якунини анализ қилсак, ўйинларда биттадан ортиқ гол ура олмаяпмиз. 

- Гол ўтказиб юборилган вазиятда Ойбек Рустамов хатоликка йўл қўйди. Собиқ ҳимоячи сифатида унинг ушбу ҳаракатини қандай баҳолайсиз?

- Бу ерда тўпни тепиб юбориш керак эди холос. Вазият бурчак зарбаси билан тугар эди холос. Буни фақат Ойбекни хатоси деб айтиш нотўғри. Бу ерда рақиб ҳужуми ташкил этилаётган вазиятдан бошлаб таҳлил қилиш керак. Бу ерда Ойбекни ёки бошқа футболчини айбдор қилмоқчи эмасмиз. Футболда бу каби холатлар учраб туради. Бу холатдан ўзимиз чиқишимиз керак. Охиригача бизга ишониб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат.

- Жамоада ҳужумчилар гол киритиш бўйича оқсашмоқда. Режада ҳужумчилар транфер мақсади борми?

- Жуда катта режалар бор. Фақат бунинг учун имконият ҳам етиши керак. Биз ҳам ҳоҳлаймиз, масалан яхши ҳужумчи ёки марказий ҳимоячи трансферини. Ойбек Рустамовни марказий ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлаяпмиз. Ҳозир ҳужумчи ҳаммага керак. Иқтидорларни аниқлаш биз мураббийларнинг вазифаси.

- Мўминжон Мелиевнинг ўйини қовушаётгани йўқ. Бошланғич таркибда Анвар Ҳожимирзаевни тушириш мумкинмиди?

- Ҳозир сизни қарашингиз футболга мухлис сифатида. Биз мураббийлар бошқачароқ кўрамиз. Мелиев ўйинлар давомида катта ҳажмли иш бажармоқда. Рақиб жамоага босим ўтказишда у яхши ишламоқда. Рақиб ҳимоясида баланд бўйли ҳимоячилар борлиги учун ҳам Мелиевни туширдик. Аламли 2 очко йўқотдик. Ҳеч ким ғалабага эришмади ва натижадан хурсанд бўлаётган жамоа йўқ. Таркибдан кетган футболчиларни ўрни кўнгилдагидек тўлдирилмади. Бирон футболчини айбдор санамоқчи эмасмиз. Натижа қониқарсиз бўлса бунга мураббийлар жавоб беради.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика